Ўзбекистонда мактаб ва боғчаларга хизмат кўрсатишга бошқарувчи компанияларни жалб қилмоқчилар
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Узбекистонда кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарувчи сервис компанияларини яқинда жойлашган мактаб ва боғчаларни сақлашга жалб қилишни таклиф этди. шунингдек, ихтисослаштирилган ташкилотларни сертификатлаш тизимини яратиш режалаштирилмоқда. Янги модель 2027 йилда ишга туширилиши мумкин.

Ўзбекистонда мактаблар ва боғчаларга хизмат кўрсатишга бошқарувчи компанияларни жалб қилиш мўлжалланмоқда
Ўзбекистонда хусусий сектор иштирокида мактаблар ва боғчаларга техник хизмат кўрсатишнинг янги тизими тайёрланмоқда. Бу ҳақда қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов 13 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Ҳукумат соати»да маълум қилди.
«Миллий тикланиш» партиясидан депутат Дилноза Азизова ижтимоий объектлар, жумладан мактаблар, боғчалар ва йўллар қурилиши ҳамда таъмири сифати билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратди.
У вазирлик бундай ишларга хусусий секторни кенгроқ жалб қилиш бўйича халқаро тажрибани ўрганаётгани ёки йўқлигини сўради.
Жавоб тариқасида Шерзод Ҳидоятов таълим муассасалари биноларини сақлаш билан боғлиқ муаммолар борлигини тан олди.
«Бугунги кунда республикада мактаблар ва боғчаларни эксплуатация қилиш масаласи жуда ўткир бўлиб турибди. Бу муаммо президент томонидан кўтарилгач, биз Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Таълим ва фан вазирлиги сифатида қайта ташкил этилган — тҳр.) билан ҳамкорликда тегишли ишларни бошладик», — деди вазир.
Унинг сўзларига кўра, биринчи қадам мамлакатдаги сифат жиҳатидан барча мактаб ва боғчаларни паспортлаштириш бўлади. Ҳозирда лойиҳа ташкилотлари биноларнинг техник ҳолатини, жумладан томлари, иситиш тизимлари ва қозонхона ускуналарини, шунингдек фойдаланиладиган ёқилғи турлари — кўмир, газ ва бошқаларни ўрганмоқда.
Йиғилган маълумотлар асосида зарур таъмирлаш ишларини белгилаш режалаштирилган. Параллель равишда амлаги ва янги қурилган таълим муассасаларини кейинчалик эксплуатация қилиш меъёрлари ишлаб чиқилмоқда.
«Биз биргаликда меъёрларни ишлаб чиқмоқдамиз ва мактаблар ҳамда боғчалар яқинидаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарувчи сервис компаниялари ушбу муассасаларга ҳам хизмат кўрсатишлари мумкинлиги ҳақида таклифлар киритдик», — деди Ҳидоятов.
Унинг сўзларига кўра, бу масала Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳам ишлаб чиқилмоқда. Истиқболда таълим муассасаларига техник хизмат кўрсатишга хусусий секторни жалб қилиш режалаштирилган.
Вазир таъкидлаганидек, ҳозирда тегишли ишларни мактаблар ва боғчаларнинг ўз ходимлари бажармоқда, бироқ бундай тизим замонавий талабларга тўлиқ жавоб бермайди.
Хусусан, янги таълим муассасаларида янада мураккаб муҳандислик ускуналари, жумладан замонавий иссиқлик насослари ўрнатилмоқда, уларни эксплуатация қилиш учун малакали мутахассислар керак.
«Биз мамлакатда нафақат бошқарувчи сервис компаниялари, балки ихтисослаштирилган хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳам пайдо бўладиган янги тизимни ишлаб чиқмоқдамиз. Бу ишларни айнан мутахассислар бажариши учун улар сертификациядан ўтадилар», — дея тушунтирди Қурилиш вазирлиги раҳбари.
Ҳидоятовнинг сўзларига кўра, янги тизимни тегишли идоралар билан ҳамкорликда жорий этиш режалаштирилган.
«Ушбу тизим кейинги йилдан ишга тушишига умид қилмоқдамиз», — деди вазир.
Шу билан бирга, у биринчи босқичда қанча мактаб ва боғчаларни қамраб олиш режалаштирилгани, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар қандай танлаб олиниши ва уларнинг хизматларига қайси маблағлар ҳисобидан ҳақ тўланиши назарда тутилганига аниқлик киритмади.
«Газета»га шунингдек, давлат мактабларининг хўжалик хизматини аутсорсингга топшириш режалари ҳақида ҳам маълум қилишди.
«Бироқ биз мактаблардаги хўжалик қисмини аутсорсингга беришни таклиф қилмоқдамиз: сервис компанияси бошқарувчи компания каби таъмирлаш ва барча хизмат кўрсатиш билан ўзи шуғулланиши керак», — деди у.
Техник хизмат кўрсатишдан ташқари, пойтахт ҳокимлиги мактабларда овқатланишни ташкил этишни ҳам аутсорсингга топширишни таклиф қилмоқда. Умурзаковнинг сўзларига кўра, бундай ёндашув ушбу вазифаларни бажаришга ихтисослаштирилган компанияларни жалб қилиш имконини беради.

