Ўзбекистонда крикет хорижий туристларни жалб қилувчи воситага айланади
Ўзбекистон Туризм қўмитаси хорижий туристларни жалб қилиш учун крикетдан фойдаланмоқчи. Бунинг учун қўмита ҳузуридаги Туризм маҳсулотларини ривожлантириш лойиҳа офиси ва Ўзбекистон Крикет федерацияси ҳамкорлик меморандумини имзоладилар. Томонлар спорт мусобақаларини туристик дастурлар билан бирлаштирган ҳолда, ҳар йили ўтказиладиган Uzbekistan International Cricket & Tourism Cup халқаро турнири ва Silk Road Cricket Festival фестивалини ташкил этишни режалаштирмоқда. Крикет айниқса […]

Ўзбекистонда крикетни хорижий туристлар учун магнитга айлантирмоқчилар
Ўзбекистон Туризм қўмитаси хорижий туристларни жалб қилиш учун крикетдан фойдаланишни режалаштирмоқда. Шу мақсадда қўмита ҳузуридаги Туристик маҳсулотларни ривожлантириш лойиҳа офиси ва Ўзбекистон Крикет федерацияси ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.
Томонлар спорт мусобақаларини туристик дастурлар билан бирлаштирган ҳолда, ҳар йили Uzbekistan International Cricket & Tourism Cup халқаро турнири ва Silk Road Cricket Festival фестивалини ўтказиш ниятида.
Крикет айниқса Буюк Британия, Австралия, Янгги Зеландия, Жанубий Африка, Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш ва Шри-Ланкада жуда оммабоп. Халқаро мусобақаларнинг ўтказилиши Ўзбекистонга ушбу мамлакатлардан спортчилар ва ишқибозларни жалб қилишга ёрдам бериши кутилмоқда.
Улар учун Самарқанд, Бухоро, Хива ва бошқа тарихий шаҳарларга ташрифни ўз ичига олган махсус туристик йўналишларни ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Ташкилотчилар, шунингдек, лойиҳага туроператорлар, меҳмонхоналар, авиация ва темир йўл компаниялари, ҳунармандлар ва кўнгилочар мажмуаларни жалб қилишни мақсад қилганлар.
Шу тариқа, ҳокимият органлари спорт тадбирларини маданий туризм билан бирлаштиришга ва Ўзбекистоннинг халқаро туризм бозоридаги иштирокини кенгайтиришга умид қилмоқдалар.

