Маҳаллий

Ўзбекистонда капитални хорижга олиб чиқиш бўйича чекловлар юмшатилди

17 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон резидентлари капиталнинг хорижга ҳаракатланиши билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга оширишлари мумкин бўлади. Операцияларга белгиланган йиллик лимитлар доирасида рухсат этилади. Давлат иштирокидаги компаниялар хорижий корхоналарнинг устав капиталида иштирок этиш учун 100 минг долларгача маблағ йўналтиришлари мумкин бўлади. Ушбу маблағлардан филиаллар, ваколатхоналар ва савдо уйларини очиш учун ҳам фойдаланиш мумкин. Давлат иштироки бўлмаган компаниялар учун лимит […]

Ўзбекистонда капитални хорижга олиб чиқиш бўйича чекловлар юмшатилди

17 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон резидентлари капиталнинг хорижга ҳаракатланиши билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга оширишлари мумкин бўлади. Бундай операцияларга белгиланган йиллик лимитлар доирасида рухсат берилади.

Давлат иштирокидаги компаниялар хорижий корхоналарнинг устав капиталида иштирок этиш учун 100 минг долларгача маблағ йўналтиришлари мумкин бўлади. Ушбу маблағлардан филиаллар, ваколатхоналар ва савдо уйларини очиш учун ҳам фойдаланишга рухсат этилади.

Давлат иштироки бўлмаган компаниялар учун лимит 200 минг доллар миқдорида белгиланди.

Ўзларининг хориждаги филиаллари ва ваколатхоналарининг айланма маблағларини тўлдириш учун ҳам чекловлар жорий этилди. Давлат иштирокидаги компаниялар 50 минг долларгача, қолганлари эса 100 минг долларгача маблағ йўналтиришлари мумкин бўлади.

Жисмоний шахсларга хорижий корхоналарнинг устав капиталида иштирок этиш учун 10 минг долларгача маблағ йўналтиришга рухсат берилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.