Ўзбекистонда илк бор камёб кўршапалак топилди

Ўзбекистонда илк бор камёб кўшапаша тури аниқланди
Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институти олимлари хорижлик ҳамкасблари билан биргаликда мамлакат ҳудудида илк бор туркман қулоқдор кўшапашасини (Plecotus turkmenicus) — камёб ва кам ўрганилган кўшапаша турини қайд этдилар. У «Жанубий Устюрт» миллий табиат боғида топилди.
Ушбу тур жуда камёб ҳисобланади. Шу кунгача у ҳақдаги маълумотлар асосан 1970 йилгача тўпланган маълумотларга ва музей намуналарига таянган эди. Сўнгги 55 йил давомида туркман қулоқдор кўшапашаси табиий яшаш муҳитида деярли кузатилмаган.
Бу топилма «Табиатни муҳофаза қилишда ягона саломатлик» (One Health in Nature Conservation) халқаро лойиҳаси доирасида ташкил этилган экспедиция пайтида амалга оширилди. Лойиҳа Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (IUCN) иштирокида амалга оширилмоқда ва Германия Атроф-муҳит вазирлигининг Халқаро иқлим ташаббуси (IKI) томонидан молиялаштирилмоқда.
Аввалроқ Тошкентдаги боғда ўрдакларга палахмондан ўқ узган эркак жаримага тортилган эди.

