Ўзбекистонда ҳисоботлар йўқлиги сабабли бошқарувчи компанияларга тўловлар ҳисобланиши вақтинча тўхтатилади
Ўзбекистондаги бошқарув компаниялари ҳар бир кўп квартирали уй бўйича даромадлар ва харажатлар тўғрисида ҳар чоракда ҳисобот беришлари шарт. Агар ташкилот ҳисоботни электрон биллинг тизимига юкламаса, қоидабузарлик бартараф этилгунига қадар мажбурий бадалларни ҳисоблаш тўхтатиб турилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Шерзод Ҳидоятов маълум қилди. Такрорий қоидабузарликлар учун қўшимча чоралар назарда тутилган. Агар бошқарувчи […]

Ўзбекистонда бошқарув компанияларига ҳисоботлар йўқлиги учун тўловларни ҳисоблаш тўхтатиб турилади
Ўзбекистондаги бошқарув компаниялари ҳар бир кўп квартирали уй бўйича даромадлар ва харажатлар тўғрисида ҳар чоракда ҳисобот беришлари шарт. Ташкилот ҳисоботни электрон биллинг тизимига юкламаса, қоидабузарлик бартараф этилгунига қадар мажбурий бадалларни ҳисоблаш тўхтатиб турилади.
Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Шерзод Ҳидоятов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида маълум қилди.
Такрорий қоидабузарликлар учун қўшимча чоралар назарда тутилган. Агар бошқарув компанияси бир йилда уч марта уйларни бошқариш қоидаларини бузса, Уй-жой инспекцияси уни электрон реестрдан чиқариб ташлаши мумкин.
Қурилиш вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилда ўз вазифаларини лозим даражада бажармагани учун 45 та ташкилот реестрдан чиқарилган.

