Ўзбекистонда ғор туризми ривожлантирилади: 10 та манзил танланди
Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ғор туризмини ривожлантириш бўйича тажриба-синов лойиҳалари амалга оширилади. Ҳукумат туристик салоҳияти юқори бўлган 10 та обьект рўйхатини тасдиқлади. Уларда саёҳат йўналишлари, хавфсизлик тизими ва туристик инфратузилма яратилади.

Ўзбекистонда ғор туризми ривожлантирилади: 10 та манзил белгиланди
Вазирлар Маҳкамасининг 2026-йил 30-сентабрдаги 530-сон қарори билан Ўзбекистонда спелеотуризмни — ғорларга саёҳат қилишга асосланган туризм йўналишини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Қарорга мувофиқ, танлаб олинган обьектларда замонавий туристик инфратузилма яратиш ва сайёҳлар оқимини кўпайтириш ишлари 2026–2028-йилларда босқичма-босқич амалга оширилади.
Рўйхатга қуйидаги манзиллар киритилган:
- Пешағор ғори — Жиззах вилояти, Зомин тумани
- Яхдон ғори — Самарқанд вилояти, Ургут тумани
- Омонқўтон ғори — Самарқанд вилояти, Ургут тумани
- Киев ғори — Самарқанд вилояти, Ургут тумани
- Ҳазрати Довуд ғори — Самарқанд вилояти, Нуробод тумани
- Қоронғи юлдуз ғори — Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани
- Бойбулоқ ғори — Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани
- Тешиктош ғори

