Ўзбекистонда фирибгарлар алфавитнинг янги ҳарфлари туширилган клавиатура ниқоби остида вирус тарқатмоқда

Ўзбекистонда фирибгарлар янги алифбо ҳарфлари туширилган клавиатура ниқоби остида вирус тарқатмоқда
Ўзбек алифбоси янгиланиши фонида фирибгарлар Telegram’да янги ҳарфлар мавжуд бўлган клавиатуранинг ўрнатиш файлларини жўнатмоқда. Вайъда қилинган илова ўрнига улар паролларни ўғирлаши, ёзишмаларни ўқиши ва фойдаланувчиларнинг молиявий маълумотларига кириш ҳуқуқини олиши мумкин бўлган зарарли дастурни юбормоқда.
Ғаразгўйлар файлларни шахсий хабарларга юбориб, уларни смартфонга ўрнатишни таклиф қилмоқда. Фойдаланувчиларга номаълум иловаларни юклаб олмаслик ва шубҳали ҳаволаларга ўтмаслик тавсия этилади.
21 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Ҳужжат имзолангани ҳақида Саида Мирзиёева маълум қилди. O‘ ва G‘ белгилари ўрнига Ö ö ва Ğ ğ ҳарфлари жорий этилади, Sh ва Ch бирикмалари эса Ş ş ва Ç ç билан алмаштирилади. Янгиланган ёзувга ўтиш босқичма-босқич амалга оширилади.
Олдинроқ Ўзбекистоннинг 12 та банки мижозлари VPN-хизматлари, ўйин модификациялари ва бошқа иловалар ниқоби остида тарқатилаётган Android учун RedWing Stealer зарарли дастурининг нишонига айланган эди.

