Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилаларни баҳолаш тизими ўзгаради
Миллий ижтимоий ҳимоя агентлигига йил якунига қадар муҳтож фуқароларни «ижтимоий реестр»га киритиш тизимини қайта кўриб чиқиш топширилди. Янги ёндашувда нафақат оила даромадлари, балки ногиронлик, сурункали касалликларнинг мавжудлиги, кўп болалилик ва оила аъзоларидан бирининг хорижда ишлаётгани каби қўшимча омиллар ҳам ҳисобга олинади. Мамлакат бўйича умумий камбағаллик даражаси 3,9 фоизгача камайди, бироқ […]

Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилаларни баҳолаш тизими ўзгаради
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига йил якунига қадар эҳтиёжманд фуқароларни «ижтимоий реестр»га киритиш тартибини қайта кўриб чиқиш топширилди.
Янги ёндашувда нафақат оиланинг даромадлари, балки ногиронлик, сурункали касалликларнинг мавжудлиги, кўп болалилик ва оила аъзоларидан бирининг чет элда ишлаши каби қўшимча омиллар ҳам ҳисобга олинади.
Умуман мамлакат бўйича камбағаллик даражаси 3,9 фоизгача пасайди, бироқ 3 ёшгача бўлган болалари бор оилалар орасида бу кўрсаткич 6,5 фоизни ташкил этмоқда. Бундай шароитда Президент бола парвариши билан банд бўлган ота-оналарга уйда ёки маҳаллада ишлаб, даромад топиш имконини берувчи тизимни йўлга қўйиш режаларини маълум қилди.

