Ўзбекистонда болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича ота-оналарнинг масъулияти кучайтирилди
Ўзбекистонда ота-оналарнинг болаларни лозим даражада тарбияламагани, вояга етмаганларни диний таълимга жалб этгани ва мажбурий таълим олишига тўсқинлик қилгани учун маъмурий жавобгарлиги кучайтирилди. Тегишли ўзгаришларни президент имзолади, деб хабар берилади унинг расмий сайтида. Вояга етмаганларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича мажбуриятларни бажармаганлик учун жарима базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 1–5 бараваридан 5–10 бараваригача оширилди. Вaқт ўтиб, бир йил давомида такроран содир этилганда, у […]

Ўзбекистонда ота-оналарнинг болаларни лозим даражада тарбияламаганлиги, вояга етмаганларни диний таълимга жалб этганлиги ва мажбурий таълим олишига тўсқинлик қилганлиги учун маъмурий жавобгарлиги кучайтирилди. Тегишли ўзгаришларни президент имзолади, деб хабар берилади унинг расмий сайтида.
Вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун жарима базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 1–5 бараваридан 5–10 бараваригача оширилди. Агар ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такроран содир этилса, жарима миқдори илгариги 5–10 БҲМ ўрнига 10–15 БҲМни ташкил этади.
Болани диний таълимга ноқонуний жалб этганлик учун эндиликда БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима белгиланди. Ilгари у 5–10 БҲМни ташкил этарди. Бир йил давомида такроран содир этилганда БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солиш ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олиш назарда тутилган.
Бундан ташқари, болаларнинг мажбурий умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим олишига тўсқинлик қилганлик учун жарималар оширилди. Эндиликда улар илгариги 10–15 БҲМ ўрнига 15–20 БҲМни ташкил этади. Такрорий ҳуқуқбузарлик учун БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олиш назарда тутилган.
Шунингдек, вояга етмаган шахсга нисбатан зарур парваришни кўрсатмаганлик учун БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима жорий этилади. Бунда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан, агар уларда зарур имкониятлар, билим ва кўникмалар мавжуд бўла туриб, боланинг асосий эҳтиёжлари қасддан қондирилмаслиги тушунилади. Бундай ҳаракатсизлик боланинг соғлиғи, жисмоний, ақлий ёки ахлоқий ривожланишининг бузилишига олиб келиши керак.

