Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми маълум қилинди
Ўзбекистонда 2026-йилнинг январ–июл ойларида 731,9 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилди. Шу даврда дизел ёнилғиси ишлаб чиқариш ҳажми 683,4 минг тоннани, табиий газ ҳажми эса 21,6 млрд куб метрни ташкил этди.

Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми маълум қилинди
Миллий статистика қўмитаси 2026-йилнинг дастлабки етти ойида Ўзбекистонда айрим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми юзасидан маълумотларни эълон қилди.
Унга кўра, январ–июл ойларида мамлакатда 731,9 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.
Шунингдек, шу даврда дизел ёнилғиси ишлаб чиқариш ҳажми 683,4 минг тоннани ташкил этган.
Етти ой мобайнида Ўзбекистонда 3,5 млн тонна кўмир, 368,7 минг тонна нефт ва 567,5 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқарилган.
Табиий газ ишлаб чиқариш ҳажми эса 21,6 млрд куб метрни ташкил этган.
Бундан ташқари, 2026-йилнинг январ–июл ойларида республикада 137,6 минг дона автомобил двигатели ишлаб чиқарилган.

