Иқтисодиёт

Ўзбекистонда Аирбнб платформаси фаолияти ривожлантирилади

Ўзбекистондаги жойлаштириш обьектлари сонини платформада кўпайтириш, маҳаллий уй эгалари ва тадбиркорларни жалб қилиш, хизмат кўрсатиш ҳамда хавфсизлик стандартларини таъминлаш боғлиқ амалий ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

Ўзбекистонда Аирбнб платформаси фаолияти ривожлантирилади

Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси ҳамда Туризм қўмитаси ҳузуридаги Миллий ПР-маркази кўмагида Аирбнб онлайн-платформаси вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилди.

Музокараларда Аирбнб федерал масалалар бўйича раҳбари Акила Пауелл ва халқаро муносабатлар сиёсати бўйича масъул Наяна Рену Кумар қатнашди.

Учрашувда 2025-йилда Ўзбекистонга қарийб 12 миллион хорижий сайёҳ келгани, 2026-йилнинг январ–июл ойларида эса бу кўрсаткич 7,8 миллионни ташкил этгани қайд этилди. Шунингдек, жорий йилнинг биринчи ярмида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида 13,4 миллиондан ортиқ ички сафар амалга оширилгани таъкидланди.

Томонлар ушбу рақамлардан келиб чиқиб, вақтинчалик турар жойларни излаш ва брон қилиш бўйича дунёда етакчи платформа ҳисобланган Аирбнб фаолиятини Ўзбекистонда ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Музокаралар якунида Ўзбекистондаги жойлаштириш обьектлари сонини платформада кўпайтириш, маҳаллий уй эгалари ва тадбиркорларни жалб қилиш, хизмат кўрсатиш ҳамда хавфсизлик стандартларини таъминлашга доир амалий ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.