Маҳаллий

Ўзбекистонда 19 сентябрь куни Бутунжаҳон тозалик кунига бағишланган оммавий экоакция бўлиб ўтади

19 сентябрь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Бутунжаҳон тозалик куни — World Cleanup Day 2026 муносабати билан «Ҳаёт учун жой бўшатинг!» оммавий плоггинг-экоакцияси бўлиб ўтади. Акция соат 11:00 да Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилади. Иштирок этиш учун аҳоли, давлат органлари, ОАВ ва бизнес вакиллари таклиф этилади. Тадбирнинг асосий мақсади — атроф-муҳитни тозалаш учун жамоатчиликни бирлаштириш […]

Ўзбекистонда 19 сентябрь куни Бутунжаҳон тозалик кунига бағишланган оммавий экоакция бўлиб ўтади

19 сентябрь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Бутунжаҳон тозалик куни — World Cleanup Day 2026 муносабати билан «Ҳаёт учун жой бўшатинг!» шиори остида оммавий плоггинг-экоакцияси бўлиб ўтади.

Соат 11:00 да бошланадиган акция ташкилотчиси Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳисобланади. Иштирок этиш учун аҳоли, давлат органлари, ОАВ ва бизнес вакиллари таклиф этилади.

Тадбирнинг асосий вазифаси — атроф-муҳитни чиқиндилардан тозалаш учун жамоатчиликни бирлаштириш ва табиатга масъулият билан ёндашишга эътибор қаратишдир.

Экоакция бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг 14 та ҳудудида бўлиб ўтади. Хусусан, Тошкентда иштирокчилар Яккасарой туманидаги «Юнус Ражабий» маҳалласининг Шаршара кўчасида йиғиладилар. Нукусда тозалаш ишлари Дўстлик канали бўйлаб, Самарқандда — Тошкент кўчасида, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида эса — «Чимён» МФЙда бўлиб ўтади.

Тадбирлар, шунингдек, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида ҳам ўтказилади.

Ташкилотчилар аҳолини акцияга қўшилишга ва атроф-муҳит тозалигини сақлашга ўз ҳиссаларини қўшишга чақиради.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.