Маҳаллий

Ўзбекистонда 10 октябрь куни «Автомобилсиз кун» акцияси бўлиб ўтади

10 октябрь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади. Экология қўмитаси фуқаролар ва ташкилотларни ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашга ҳамда имкон қадар шахсий транспортдан воз кечишга чақирди. Акция автомобиллардан чиқадиган зарарли чиқиндиларни камайтириш ҳамда жамоат транспорти, велосипед ва бошқа экологик ҳаракатланиш воситаларини оммалаштиришга қаратилган. «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Автомобилсиз кун» акцияси […]

Ўзбекистонда 10 октябрь куни «Автомобилсиз кун» акцияси бўлиб ўтади

10 октябрь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси бўлиб ўтади. Экология қўмитаси фуқаролар ва ташкилотларни ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашга ҳамда имкон қадар шахсий транспортдан воз кечишга чақирди.

Акция автомобиллардан чиқадиган зарарли чиқиндиларни камайтириш ҳамда жамоат транспорти, велосипед ва бошқа экологик ҳаракатланиш воситаларини оммалаштиришга қаратилган.

«Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Автомобилсиз кун» ва «Автомобилсиз ҳафта» акциялари ҳар ойнинг 10 ва 25-кунларида ўтказилади. Президент фармонига кўра, ушбу тадбирлар вақтида давлат фуқаролик хизматчиларига хизмат автомобилларидан фойдаланиш тақиқланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.