Ўзбекистон йўлларини қишга тайёрлаш учун 150 миллиард сўм ажратилди
Ўзбекистонда 42 371 километр умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун 150 млрд сўм йўналтирилди. Бу ҳақда брифингда Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева маълум қилди. Қор ва музламаларга қарши курашиш учун 1 ноябрга қадар 70,9 минг тонна техник туз ва 113,2 минг куб метр қум захирасини тўлиқ шакллантириш режалаштирилган. […]

Ўзбекистон йўлларини қишга тайёрлашга 150 миллиард сўм ажратилди
Ўзбекистонда 42 371 километр умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун 150 млрд сўм йўналтирилди. Бу ҳақда брифингда Автомобиль йўллари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Жумаева маълум қилди.
Қор ва музламаларга қарши курашиш учун 1 ноябрга қадар 70,9 минг тонна техник туз ва 113,2 минг кубометр қум захирасини тўлиқ шакллантириш режалаштирилган. Бундан ташқари, хавфли участкалардаги ишларга 18 мингдан ортиқ ишчи ва механизаторлардан иборат махсус бригадалар жалб этилади.
Қишда узлуксиз ҳаракатланишни 2 140 та йўл техникаси, жумладан, 423 та қор тозалайдиган ва қум сочадиган машина ҳамда 211 та қор тозалагич таъминлайди.
Қамчиқ, Тахтақорача, Оқрабод, Чоқ-Чоқ довонларида, Жиззах довонида ва автомобиль йўлларининг бошқа мураккаб участкаларида туну кун навбатчилик ва доимий диспетчерлик алоқаси ташкил этилади.

