Ўзбекистон ва Туркия ядровий хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олдилар
Ўзбекистон ва Туркия радиациявий ва ядровий хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Тегишли ҳужжатни Ўзбекистон Радиациявий ва ядровий хавфсизлик илмий-техника маркази ва Туркиянинг NÜTED (Nuclear Technical Support Joint Stock Company) компанияси имзолади. Келишув АЭХАнинг 70-Бош конференцияси доирасида тузилди. Ҳамкорлик доирасида томонлар қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, техник ва таҳлилий экспертизани ривожлантириш, шунингдек […]

Ўзбекистон ва Туркия радиациявий ва ядровий хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар. Тегишли ҳужжат Ўзбекистон Радиациявий ва ядровий хавфсизлик илмий-техник маркази ҳамда Туркиянинг NÜTED (Nuclear Technical Support Joint Stock Company) компанияси томонидан имзоланди.
Битим АЭХАнинг 70-Бош конференцияси доирасида тузилди.
Ҳамкорлик доирасида томонлар қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, техник ва таҳлилий экспертизани ривожлантириш, шунингдек, мутахассисларни ўқитиш ва малакасини оширишни ташкил этишни режалаштирмоқда.
Эришилган келишувлар тажриба алмашиш ва радиациявий ҳамда ядровий хавфсизлик соҳасидаги касбий компетенцияларни янада ривожлантиришга хизмат қилиши кўзда тутилган.

