Технология

Ўзбекистон ва Туркия телекоммуникацияларни ривожлантиришни муҳокама қилди

Телекоммуникацияларни бошқариш маркази BTK ва TechNarts компаниялари билан қурилмалар хавфсизлиги, тармоқлар мониторинги ва антифрод тизимларини жорий этиш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва Туркия телекоммуникацияларни ривожлантиришни муҳокама қилди

Ўзбекистон Телекоммуникацияларни бошқариш маркази Туркияда давлат органлари ва технологик компаниялар вакиллари билан телекоммуникация ва мониторинг соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга бағишланган музокаралар ўтказди.

7 сентябрь куни марказ делегацияси Туркия Ахборот технологиялари ва коммуникациялари бошқармаси (BTK) вице-президенти Бейтуллаҳ Кўшкю (Beytullah Koşçu) билан учрашди. Томонлар мобил қурилмалар хавфсизлиги масалалари бўйича тажриба ва маълумот алмашдилар.

Хусусан, музокаралар иштирокчилари клонлаштирилган қурилмаларни аниқлаш ва блоклаш механизмларини, шунингдек, телекоммуникация тармоқларида фирибгарликка қарши курашишнинг амалий ёндашувларини муҳокама қилдилар.

Томонлар радиочастота спектрини бошқариш ва мониторинг қилишга алоҳида эътибор қаратдилар. Кун тартибидан антифрод тизимларини жорий этиш, мобил рақамларни операторлар ўртасида кўчириш (MNP), рақамли ресурсни бошқариш ва чақирувчи абонент рақамини идентификация қилиш (CLI) масалалари ҳам жой олди.

8 сентябрь куни Телекоммуникацияларни бошқариш маркази делегацияси Туркиянинг TechNarts технологик компанияси раҳбарияти билан Таҳа Яйжи (Taha Yaycı) бошчилигида учрашув ўтказди.

Музокараларда мобил операторлар тармоқлари, телевизион кўрсатувлар мониторинги ва замонавий технологик ечимларни қўллаш соҳасидаги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Учрашув иштирокчилари, шунингдек, техник экспертиза, амалий тажриба ва маълумотлар алмашиш масалаларини кўриб чиқдилар. Томонлар Телекоммуникацияларни бошқариш марказининг технологик эҳтиёжлари ва устувор фаолият йўналишларини ҳисобга олган ҳолда қўшма лойиҳалар истиқболларини алоҳида муҳокама қилдилар.

Ўтказилган учрашувлар Туркия давлат ва технологик ҳамкорлари билан келгусидаги ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини муҳокама қилиш ҳамда кейинчалик тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни амалга ошириш учун асос яратиш имконини берди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.