Ўзбекистон ва Туркия 5 та икки томонлама ҳужжат имзолади

Ўзбекистон ва Туркия 5 та икки томонлама ҳужжат имзолади
Анқарадаги президент мажмуасида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг музокаралари якунлари бўйича икки мамлакат ўртасидаги шерикликни кенгайтиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Хусусан, Туркия савдо вазири Ўмер Бўлат ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 2022 йил 29 мартдаги давлат чегаралари орқали олиб ўтилаётган транспорт воситалари ва товарлар ҳақида дастлабки маълумотларни алмашиш тўғрисидаги баённомага ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қўшимча баённомани имзоладилар. Бундан ташқари, Ўмер Бўлат ва Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов икки мамлакат ўртасидаги Имтиёзли савдо тўғрисидаги битимга ўзгартиришлар киритувчи баённомани имзоладилар.
Туркия меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Ведат Ишихан ва Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов икки давлат ҳукуматлари ўртасида Ижтимоий таъминот тўғрисидаги битимни ва уни амалда амалга ошириш бўйича маъмурий битимни имзоладилар.

