Ўзбекистон ва Тожикистоннинг етакчи партиялари ҳамкорлик тўғрисида келишиб олдилар

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг етакчи партиялари ҳамкорлик тўғрисида келишиб олдилар
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП) ва Тожикистон Халқ-демократик партияси (ТХДП) ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар. Имзолаш маросими 5 сентябрь куни Тошкентда ТХДП раисининг биринчи ўринбосари Маликшо Неъматзода бошчилигидаги Тожикистон делегацияси билан учрашув чоғида бўлиб ўтди.
Битим доимий партиялараро мулоқотни йўлга қўйиш, қонунчилик соҳасида тажриба алмашиш, шунингдек, икки мамлакат депутатлари ва маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари ўртасидаги алоқаларни кенгайтиришни назарда тутади. Ҳужжат доирасида томонлар тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, инновацияларни ривожлантириш ҳамда ёшлар ва хотин-қизлар ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича қўшма ташаббусларни амалга ошириш ниятида. Белгиланган вазифаларни бажариш учун қўшма ишчи гуруҳлар тузиш, шунингдек, мунтазам равишда форумлар, маслаҳатлашувлар ва мавзули учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.
Партиялар вакиллари партиялараро ҳамкорлик 2025 йилнинг март ойида кучга кирган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномага, шунингдек, икки давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмоннинг стратегик шерикликни чуқурлаштириш бўйича келишувларига асосланишини таъкидладилар.

