Ўзбекистон ва Тожикистон фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистон ва Тожикистон дори воситаларини маҳаллийлаштириш, технологиялар трансфери, экспорт ва фармацевтика саноатида қўшма лойиҳаларни муҳокама қилишди.

Ўзбекистон ва Тожикистон фармацевтика соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича келишувга эришдилар. Бунга саноат кооперацияси, дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, технологиялар алмашинуви ва қўшма инвестиция ташаббусларини амалга ошириш киради. Тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги маълумотларига кўра, ушбу масалалар 24-август куни Тошкентда Ўзбекистон ва Тожикистон фармацевтика саноатига бағишланган бизнес-форумда муҳокама қилинди.
Агентлик директори Абдулла Азизов Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирининг биринчи ўринбосари Юсуфи Саломуддин бощилигидаги Тожикистон делегацияси билан учрашди.
Форумда Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги, Давлат назорат хизмати, унинг Сўғд вилоятидаги ҳудудий бошқармаси, “Фармацевтика ва тиббий маҳсулотларни экспертиза қилиш ва синовдан ўтказиш” давлат унитар корхонаси ва икки мамлакат фармацевтика компаниялари вакиллари иштирок этди.
Иштирокчилар Ўзбекистон ва Тожикистондаги фармацевтика саноатининг ҳозирги ҳолати, мавжуд имкониятлар ва ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини таҳлил қилишди. Икки мамлакат корхоналари ўртасида саноат кооперациясини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар, шунингдек, фармацевтика маҳсулотлари экспортини кўпайтириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилишди. Дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Тожикистон делегацияси БиоПҳарма Ситй фармацевтика кластерига ташриф буюрди ва у ерда мавжуд лойиҳалар, ишлаб чиқариш қувватлари, инфратузилма ва маҳаллийлаштириш имкониятлари билан танишди. Делегацияга шунингдек, Фармацевтика техник университетининг қурилиши ва унинг та'лим имкониятлари ҳақида ма'лумот берилди.
Форумда о'збек фармацевтика ишлаб чиқарувчилари ва тожик компаниялари о'ртасида Б2Б учрашувлар бо'либ о'тди. Иштирокчилар о'збек маҳсулотларининг Тожикистон бозорига кириши, о'заро савдони кенгайтириш, технологиялар трансфери ва қо'шма корхоналар ташкил этиш масалаларини муҳокама қилишди.
Тадбир иштирокчилари учун О'збекистонда ишлаб чиқарилган дори-дармонлар ва тиббий асбоб-ускуналар намойиши ҳам ташкил этилди.
Форум якунида томонлар икки мамлакат ишлаб чиқарувчилари о'ртасида то'г'ридан-то'г'ри алоқаларни ривожлантириш ва фармацевтика соҳасида истиқболли қо'шма лойиҳаларни амалга ошириш бо'йича амалий мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

