Ўзбекистон ва Саудия Арабистони тиббиёт соҳасида келишувлар имзолади
27-июл куни Тошкент шаҳрида Саудия Арабистони Подшоҳлиги сог&лсқуо;лиқни сақлаш вазири Фаҳд бин Абдураҳмон ал-Жалажил бощилигидаги делегация иштирокида сог&лсқуо;лиқни сақлаш соҳасида О&лсқуо;збекистон-Саудия ҳамкорлигини янада ривожлантиришга баг&лсқуо;ишланган қатор тадбирлар бо&лсқуо;либ о&лсқуо;тди. &нбсп;

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони тиббиёт соҳасида келишувларга эришди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 27-июл куни Тошкентда Саудия Арабистони Подшоҳлиги соғлиқни сақлаш вазири Фаҳд бин Абдураҳмон ал-Жалажил бощилигидаги делегация иштирокида Ўзбекистон-Саудия ҳамкорлигини соғлиқни сақлаш соҳасида янада ривожлантиришга қаратилган бир қатор тадбирлар ўтказилди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Элдор Адилов ва инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари Шоҳруҳ Ғуломов ҳам иштирок этди.
Томонлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги амалий ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини, жумладан, тиббий инфратузилмани ривожлантириш, сармояларни жалб этиш, соҳани рақамлаштириш, тиббий суғурта, кадрлар тайёрлаш, шунингдек, фармацевтика саноати ва тиббий асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Висион Инвест компанияси иштирокида давлат-хусусий шериклик асосида Фарғона вилоятида 800 ўринли кўп тармоқли тиббиёт мажмуасини барпо этиш лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу лойиҳа тиббий хизматларни бошқариш ва кўрсатишнинг замонавий стандартларини жорий этишни кўзда тутади ва Саудия Арабистонининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига киритаётган инвестициялари кўламини кенгайтиришнинг ёрқин намуналаридан бири сифатида баҳоланмоқда.
Шу куни икки мамлакатнинг соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларидаги давлат тузилмалари ҳамда етакчи компаниялари вакиллари иштирокида Ўзбекистон-Саудия давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Тамила Алиева, Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, соғлиқни сақлаш вазири Элдор Адилов, шунингдек, Ўзбекистон ва Саудия Арабистонининг бошқа идоралари, тиббиёт ва фармацевтика компаниялари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирок этдилар.
Учрашувлар якунида тиббий суғурта, виртуал соғлиқни сақлаш, тиббиёт кадрларини тайёрлаш, марказлаштирилган харидлар, тиббиёт ва фармацевтика саноати, шунингдек, икки мамлакат давлат ва хусусий ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган бир қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Имзоланган ҳужжатлар қаторида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва СЕҲА виртуал шифохонаси ўртасидаги Ҳамкорлик дастури, тиббий суғурта соҳасидаги Ҳамкорлик дастури, шунингдек, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ташкилотлари, жумладан, УЗИНФОСОМ, Леан Бусинесс Сервисес, НУПСО, Ҳеалтҳ Ҳолдинг ва Висион Инвест ўртасидаги меморандумлар ўрин олган.
Давра суҳбатида сўзга чиққан Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги стратегик шерикликнинг истиқболли йўналишларидан бирига айланиб бораётганини таъкидлади.
"Бугунги кунда икки мамлакатнинг қўшма сармоявий портфели умумий қиймати 24,8 млрд долларлик 48 та лойиҳани ўз ичига олади. Шу билан бирга, ҳамкорлик янги йўналишларда, жумладан, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам изчил кенгайиб бормоқда.
Ўзбекистон Саудия Арабистонининг давлат муассасалари, тиббиёт ташкилотлари, университетлари, технологик компаниялари ва сармоядорлари билан узоқ муддатли ҳамда аниқ натижаларга йўналтирилган шерикликни йўлга қўйишдан манфаатдор", - дея таъкидлади Ж.Ходжаев.
Эришилган келишувларнинг амалга оширилиши аҳолининг сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга, соҳанинг технологик янгиланишини жадаллаштиришга ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасига сармоя киритиш ва хусусий секторни ривожлантириш учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилади.

