Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилдилар
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилдилар
Ўзбекистон раҳбари Россия етакчисини Давлат Думасига сайловлар муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади, шунингдек, парламентнинг янги таркибига сермаҳсул фаолият тилади.
Суҳбат давомида олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш контекстида Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Ҳукуматлараро комиссия ва Ҳудудлар кенгашининг навбатдаги йиғилишларини, шунингдек, Россияда Ўзбекистон маданияти кунларини самарали ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Томонлар, шунингдек, бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

