Ўзбекистон ва Польша янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди
Вазир ўринбосари Акрам Алиев ва Польша савдо палатаси президенти Анджей Арендарский савдо ҳамда энергетика, қурилиш ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон ва Польша янги инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Польша савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларга Польша инвестицияларини жалб қилиш имкониятларини кўриб чиқди.
Музокаралар 4 ноябрь куни Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Акрам Алиев ҳамда Польша савдо палатаси президенти Анджей Арендарский ўртасида бўлиб ўтди.
Томонлар ўзаро савдони ошириш, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда туризм, ахборот технологиялари, қурилиш, қайта тикланувчи энергетика, логистика, фармацевтика ва таълим соҳаларида қўшма ташаббусларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Миграция масалалари алоҳида банд сифатида тилга олинди.
Учрашув иштирокчилари қайта тикланувчи энергетика ва қурилиш соҳаларида, шу жумладан Янги Тошкентни ривожлантириш лойиҳаси доирасида Польша компаниялари билан ҳамкорлик қилиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Музокаралар якунида томонлар бевосита ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш, бизнес-делегациялар алмашинувини ташкил этиш ва инвестиция лойиҳаларини илгари суриш бўйича қўшма тадбирлар ўтказишдан манфаатдор эканини тасдиқладилар.

