Маҳаллий

Ўзбекистон ва Покистон етакчилари қўшма лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олди

Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ва Покистон раҳбарлари қўшма лойиҳаларни тезлаштириш бўйича келишувга эришдилар.

Музокаранинг бошида Ўзбекистон раҳбари Покистонни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раисликни қабул қилгани билан самимий табриклади.

Жорий йилнинг феврал ойида Исломободга амалга оширилган тарихий ташриф ва олий даражадаги учрашувлар икки давлат ўртасидаги муносабатларни янги сифат босқичига олиб чиққани алоҳида таъкидланди.

Мулоқот давомида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, жорий йилда Хива шаҳрида Ҳудудлараро форум ўтказишга тайёргарлик кўрилаётгани ҳамда Покистонда Ўзбекистон маданияти ва киноси кунларини ташкил этиш режалаштирилаётгани қайд этилди.

Тўқимачилик, тиббиёт, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа муҳим соҳалардаги лойиҳаларни жадаллаштириш мақсадида қўшма “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.