Маҳаллий

Ўзбекистон ва JBIC соғлиқни сақлаш ҳамда қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги лойиҳаларни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва JBIC соғлиқни сақлаш ҳамда қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги лойиҳаларни муҳокама қилди

8 октябрь куни Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) катта бошқарувчи директори ва директорлар кенгаши аъзоси Хироки Секине билан учрашув ўтказди.

Музокараларда, шунингдек, банкнинг Европа, Яқин Шарқ ва Африка бўйича минтақавий раҳбари Кохей Тойода, JBIC’нинг Ўзбекистондаги вакили Ботир Муталов, энергетика лойиҳаларини молиялаштириш департаменти бош директори Йохей Хигашида ва бошқа масъул шахслар иштирок этди.

Суҳбат давомида томонлар ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантириш, амалдаги ташаббусларни кенгайтириш ва истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга оширишни кўриб чиқдилар. Соғлиқни сақлаш ва энергетика каби стратегик муҳим соҳаларда, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фаол фойдаланишга урғу берган ҳолда, давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, томонлар лойиҳаларни амалга оширишга Япония компанияларини жалб этиш ва молиялаштириш механизмларини кенгайтириш масалалари бўйича фикр алмашдилар. Музокаралар якунида икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш ва барча асосий йўналишлар бўйича фаол фикр алмашишни давом эттириш юзасидан келишувга эришилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.