Ўзбекистон ва Исроил бандлик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистон ва Исроил фуқаролар учун уюшган иш билан таъминлашни кенгайтириш, янги иш жойлари ва номзодлар харажатларини камайтириш масалаларини муҳокама қилишди.

Ўзбекистон ва Исроил бандлик соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятида.
Ўзбекистон Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Исроилнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Гидеон Лустиг билан учрашди.
Музокаралар давомида томонлар Исроилда Ўзбекистон фуқаролари учун уюшган иш билан таъминлашни кенгайтириш, шунингдек, мавжуд ёллаш механизмларини оптималлаштириш масалаларини муҳокама қилишди.
Номзодларни танлаш жараёнини такомиллаштириш ва Исроилда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш билан боғлиқ молиявий харажатларни камайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Исроил томони қурилиш ва қарияларни парвариш қилиш соҳаларидаги ўзбекистонлик ищиларнинг ишини юқори баҳолади. Қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва техник мутахассисликлар каби соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари ҳам қайд этилди.
Учрашув якунида Исроил Аҳоли ва Иммиграция Бошқармаси (ПИБА) раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди. Ушбу ташриф меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.

