Ўзбекистон ва Ҳиндистон тиббиёт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг Лилавати касалхонаси тиббий технологияларни жорий этиш, мутахассисларни тайёрлаш ва қўшма лойиҳаларни муҳокама қилишди.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятида.
Тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги раҳбари Абдулла Азизов Ҳиндистоннинг кўп тармоқли тиббиёт муассасаси, Лилавати касалхонаси ва тадқиқот маркази делегацияси билан музокаралар ўтказди. Учрашувда тиббиёт соҳасида Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлигини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Муҳокамалар илғор тиббий технологияларни жорий этиш, касбий ривожланиш ва қўшма ташаббусларни амалга ошириш масалаларини қамраб олди.
Тажриба ва билим алмашиш, инновацион ёндашувлар ва замонавий тиббий технологияларни қўллаш ҳамда илмий тадқиқотлар ва таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳиндистон вакилларига Ўзбекистоннинг тиббиёт ва фармацевтика саноатида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мавжуд инвестиция имкониятлари ва "БиоПҳарма Ситй" фармацевтика кластери доирасида ривожланаётган замонавий тиббий ва илмий инфратузилма ҳақида маълумот берилди.

