Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида янги мунтазам авиақатнов очилмоқда
28-сентабрдан бошлаб Тошкент–Ҳайдаробод–Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига икки марта мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида янги мунтазам авиақатнов йўлга қўйилмоқда.
Парвозлар “Сентрум Аир” авиакомпанияси томонидан ҳафтасига икки марта “Аирбус А320нео” самолётларида амалга оширилади.
Ҳиндистоннинг Ҳайдаробод шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси, авиакомпания ҳамда икки мамлакатнинг туризм ва ишбилармон доираларидан иборат вакиллар иштирокида янги йўналиш тақдимоти ўтказилди.
Тақдимот давомида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, меҳмонхона инфратузилмаси ва дам олиш масканлари ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, икки мамлакат сайёҳлик компаниялари ўртасида Б2Б форматида учрашувлар ҳам ташкил этилди.

