Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилади.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ОАВ вакилларига Ўзбекистон ва Ҳиндистон раҳбарларининг Тошкентдаги музокаралар якунлари бўйича баёнотининг асосий фикрларини тақдим этди.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 30 кунлик визасиз режим ўрнатилади.
30 кунлик визасиз режимнинг жорий этилиши ўзаро саёҳатлар сонини янада ошириши кутилмоқда.
Барча қабул қилинган ҳужжатлар ва эришилган келишувларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш учун батафсил йўл харитаси ҳам ишлаб чиқилади.

