Ўзбекистон ва Centre Pompidou ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзоладилар
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Парижнинг Centre Pompidou маркази узоқ муддатли ҳамкорлик ҳамда мамлакат санъати ва маданиятига бағишланган кўргазмани тайёрлаш бўйича келишиб олдилар.

Ўзбекистон ва Centre Pompidou ҳамкорлик тўғрисида битим туздилар
Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Париждаги Centre Pompidou узоқ муддатли шерикликни ривожлантириш ва Ўзбекистон санъати ҳамда маданиятига бағишланган кўргазма ўтказишни назарда тутувчи ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзоладилар.
Ҳужжат 21 октябрь куни Парижда Жамғарма раиси Гаянэ Умерованинг Centre Pompidou президенти Лоран Ле Бон билан учрашуви якунлари бўйича имзоланди.
Эришилган келишувлар доирасида Centre Pompidou’да халқаро аудиторияни Ўзбекистон санъати ва маданияти билан таништирадиган кўргазма ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Centre Pompidou замонавий санъат соҳасидаги етакчи халқаро муассасалардан бири бўлиб, XX ва XXI асрларга оид йирик асарлар тўпламига эга.
Ҳамкорлик Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилаётган халқаро маданий алоқаларни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар доирасида ривожланмоқда.

