Ўзбекистон ва Буюк Британия иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар
Президент Шавкат Мирзиёев 9 октябрь куни Буюк Британия савдо бўйича давлат вазири лорд Анас Сарвар билан учрашди. Томонлар савдо, инвестициявий шерикликни ривожлантириш ҳамда энергетика, транспорт, молия, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида янги лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилдилар. Ўзбекистонда Британия иштирокидаги 260 та қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни тайёрлашга келишиб олинди. Британия томони […]

Ўзбекистон ва Буюк Британия иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар
9 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Буюк Британиянинг савдо бўйича давлат вазири лорд Анас Сарвар билан учрашув ўтказди.
Музокаралар давомида томонлар савдони ривожлантириш, инвестициявий шериклик, шунингдек, энергетика, транспорт, молия, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини кўриб чиқдилар.
Ўзбекистонда Британия иштирокидаги 260 та қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари, ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича қўшма «йўл харитаси»ни тайёрлаш юзасидан келишувга эришилди.
Британия томони, шунингдек, Тошкентда инглиз ҳуқуқи асосида фаолият юритадиган Халқаро молия марказини ташкил этишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

