Ўзбекистон ва Беларусь болалар онкологияси ва дори воситаларини ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
Беларусь Бош вазирининг ўринбосари Наталья Петкевич Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилнозахон Каттахонова билан учрашув ўтказди. Томонлар болалар онкологияси, фармацевтика ва инклюзив таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилдилар. Музокаралар давомида Беларусь томони онкологик ва гематологик касалликларга, шунингдек, туғма иммунодефицитларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича миллий тизим имкониятларини тақдим этди. Республика илмий-амалий […]

Ўзбекистон ва Беларусь болалар онкологияси ва дори-дармонлар чиқариш соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
Беларусь Бош вазири ўринбосари Наталья Петкевич Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилнозахон Каттахонова билан учрашув ўтказди. Муҳокама марказида болалар онкологияси, фармацевтика ва инклюзив таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўлди.
Музокаралар давомида Беларусь томони онкологик ва гематологик касалликларга, шунингдек, туғма иммунодефицитга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича миллий тизим имкониятлари ҳақида сўзлаб берди.
Беларусь Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси республика илмий-амалий марказида замонавий юқори технологик даволаш усулларидан фойдаланилади. Улар орасида гемопоэтик поя ҳужайраларини трансплантация қилиш, кам инвазив ва аъзоларни сақлаб қолувчи операциялар, CAR-T-терапия ва ДНК-вакциналарни қўллаш бор.
Учрашувнинг алоҳида блогини дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқаришдаги қўшма лойиҳалар истиқболлари ташкил этди. Наталья Петкевич Беларусь илғор технологиялар ва илмий ишланмалар билан бўлишишга тайёрлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, Беларусь вице-премьери қайд этганидек, максимал амалий самарага эришиш учун компетенциялар билан ўзаро алмашиш ва ҳар икки томоннинг ҳиссаси зарур.
Музокараларнинг яна бир мавзуси инклюзив таълим бўлди. Беларусь томони психофизик ривожланиш хусусиятларига эга бўлган болаларни ўқитишни ташкил этиш тажрибасини тақдим этди. Келтирилган маълумотларга кўра, мамлакатдаги шундай болаларнинг 75% дан ортиғи интеграция шароитида оддий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда.
Беларусьда, шунингдек, махсус таълим муассасалари ҳамда коррекцион-ривожлантирувчи таълим ва реабилитация марказлари ривожланмоқда. Хусусан, жорий йилда аутизм спектри бузилиши ва бошқа ривожланиш нуқсонлари бўлган болалар сенсор интеграцияси учун маҳаллий тренажёр комплекси ишлаб чиқилди. Ушбу ускунани 24 та ихтисослаштирилган марказ олди.
Учрашув тажриба алмашишнинг мумкин бўлган йўналишларини муҳокама қилиш ҳамда соғлиқни сақлаш, тиббиёт технологиялари ва алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш учун майдонга айланди.

