Иқтисодиёт

Ўзбекистон ва BASF кимёвий маҳсулотларни маҳаллийлаштиришни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва BASF тоғ-кон саноати учун кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш, технологиялар трансфери ва Марказий Осиёга эҳтимолий экспорт масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон ва BASF кимёвий маҳсулотларни маҳаллийлаштиришни муҳокама қилди

Ўзбекистонда тоғ-кон ва металлургия тармоқлари учун Германиянинг BASF компанияси кимёвий маҳсулотлари ва технологик ечимлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имкониятлари ўрганилмоқда. Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигида «BASF Марказий Осиё» вакиллари билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.

Музокараларда асосий эътибор маҳаллий корхоналар базасида тоғ-кон ва металлургия саноатида қўлланиладиган флотация реагентлари, махсус кимёвий моддалар ва ёрдамчи материаллар ишлаб чиқаришга қаратилди.

Учрашув иштирокчилари маҳаллий хомашё ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари салоҳиятини, шунингдек, технологияларни трансфер қилиш имкониятларини кўриб чиқдилар. Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун бир нечта вариантлар, жумладан, тўғридан-тўғри инвестициялар, қўшма корхона ташкил этиш, контрактли ишлаб чиқариш ва толлинг модели муҳокама қилинмоқда.

Музокараларнинг алоҳида мавзуси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари бозорларига етказиб бериш истиқболлари бўлди.

Учрашув якунларига кўра, Агентлик BASF компаниясига республикада ўзлаштириш учун тавсия этилган 20 турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар бўйича лойиҳа тизерларини юборишни режалаштирмоқда.

Олинган таклифларни BASF компаниясининг минтақавий ва глобал бизнес-бўлинмалари билан биргаликда ўрганиш кўзда тутилган. Таҳлилдан сўнг BASF фаолияти йўналишларига мос келадиган лойиҳалар белгилаб олинади.

Компанияда қизиқиш уйғотган ташаббуслар бўйича лойиҳаларни янада батафсил ишлаб чиқиш учун алоҳида техник музокаралар ўтказиш назарда тутилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.