Ўзбекистон ва AD Ports Group логистика соҳасидаги лойиҳаларни муҳокама қилди
Лазиз Қудратов ва AD Ports Group директорлар кенгаши аъзоси Фаруқ Аль Зеер савдо логистикасини ривожлантириш ва ташқи савдо жараёнларини рақамлаштиришни кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон ва AD Ports Group логистика соҳасидаги лойиҳаларни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва AD Ports Group савдо ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини кўриб чиқди. Музокаралар 2 ноябрь куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ҳамда компания директорлар кенгаши аъзоси Фаруқ Аль Зеер ўртасида бўлиб ўтди.
Томонлар ташқи савдо жараёнларини рақамлаштириш ва замонавий логистика инфратузилмасини ривожлантириш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунлари бўйича лойиҳани биргаликда ишлаб чиқиш бўйича кейинги қадамлар келишиб олинди. Хусусан, томонлар унинг техник, молиявий ва ташкилий жиҳатларини атрофлича ўрганишни, шунингдек, ўзаро ҳамкорликнинг энг мақбул механизмларини белгилашни режалаштирмоқда.
Шу билан бирга, хабарда лойиҳанинг тафсилотлари, жумладан, унинг мазмуни, амалга ошириш муддатлари ва инвестициялар ҳажмига аниқлик киритилмаган.

