Ўзбекистон ТИВ раҳбари ҳамкасблари билан МДҲ саммитига тайёргарликни муҳокама қилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этди. Учрашув Туркманистондаги «Аваза» туристик зонасида бўлиб ўтди. Иштирокчилар МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак йиғилишига тайёргарлик кўриш, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар. Бахтиёр Саидов савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, транспорт логистикасини, рақамли ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор таклифларни илгари сурди […]

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ҳамкасблари билан МДҲ саммитига тайёргарликни муҳокама қилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этди. Тадбир Туркманистондаги «Аваза» туристик зонасида бўлиб ўтди.
Йиғилганлар МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак йиғилишига тайёргарлик кўриш, шунингдек, халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар.
Бахтиёр Саидов савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, транспорт логистикаси, рақамли ҳамкорлик ва гуманитар алмашинувларни ривожлантириш бўйича қатор таклифларни илгари сурди. Бундан ташқари, томонлар замонавий хавфсизлик таҳдидларига биргаликда қарши курашиш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Бугун Туркманистонга, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам амалий ташриф билан келди. Унинг самолёти Туркманбоши шаҳри аэропортига қўнди, у ерда давлат раҳбарини Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

