Ўзбекистон сув ҳавзаларида хавфсизлик кучайтирилади: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ғаввос-қутқарувчиларни тайёрлайди
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ихтисослаштирилган қутқарув отрядини жамлаш учун қутқарувчи-ғоввосларни тайёрлашни ташкил этиш топширилди. Бу давлат раҳбарининг «Сув омборлари ҳудудлари ва уларга туташ зоналардан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда уларда хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган. Ўқитиш дуал тизим асосида «Сув объектларида қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш» касбий таълим йўналиши бўйича […]

Ўзбекистон сув ҳавзаларида хавфсизлик чоралари кучайтирилади: ФВВ ғаввос-қутқарувчиларни тайёрлайди
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ихтисослаштирилган қутқарув отрядини жамлаш учун ғаввос-қутқарувчиларни тайёрлашни ташкил этиш топширилди. Бу давлат раҳбарининг «Сув омборлари ва уларга туташ ҳудудлардан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда уларда хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.
Тайёргарлик ФВВ Академияси ҳузуридаги Қутқарувчиларни тайёрлаш техникумида дуал тизим асосида «Сув объектларида қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш» профессионал таълим йўналиши бўйича амалга оширилади.
Бундан ташқари, идорага туризм объектлари ходимлари, кўнгилли қутқарувчилар ва ёш волонтёрларни фавқулодда вазиятларда ўзини тутиш қоидалари ҳамда биринчи ёрдам кўрсатишга ўргатиш топширилди.
Қарорда, шунингдек, хавфларни баҳолаш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш ҳам назарда тутилган. Сув ҳавзалари, сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда жойлашган туризм объектлари учун хавфсизлик паспортларини ишлаб чиқиш мажбурий бўлади.
Хавфларни баҳолашда сел, сув тошқини, тўғонлардаги авариялар, кўчки, ёнғин ва бошқа табиий ҳамда техноген ҳодисалар хавфи ҳисобга олинади. Ушбу чора-тадбирлар туристлар хавфсизлигини ошириш ва фавқулодда вазиятлар эҳтимолини камайтиришга қаратилган.

