Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича МДҲ давлатлари орасида 1-ўринга чиқди

Ўзбекистон Speedtest Global Index рейтингида симли интернет тезлиги бўйича МДҲ давлатлари орасида 1-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги маълум қилди.
Август ойида Ўзбекистонда симли интернет орқали маълумотларни юклаб олишнинг ўртача тезлиги 94,23 Мбит/с дан 94,50 Мбит/с гача ошди. Бунинг эвазига мамлакат жаҳон рейтингида 76-ўриндан 73-ўринга кўтарилди.
Мобил интернет тезлигида ҳам ўсиш қайд этилди. Август ойида юклаб олиш тезлиги 62,42 Мбит/с дан 65,27 Мбит/с гача кўтарилди ва Ўзбекистон 75-ўриндан 72-ўринга кўтарилди. Шунингдек, 2026 йил бошидан буён мобил интернетни юклаб олиш тезлиги 27 фоизга ошгани қайд этилган.
Саккиз ой ичида ушбу кўрсаткич 51,42 Мбит/с дан 65,27 Мбит/с гача ошди.
Мобил интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида 65 поғона.
Адлия ҳамда Рақамли технологиялар вазирликлари томонидан Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларининг янги таҳрири рўйхатдан ўтказилди. Бу мобил ва бошқа алоқа хизматларидан фойдаланиш тартибини соддалаштириш имконини беради.
2026 йил 1 май куни Шавкат Мирзиёев танишган тақдимотда Ўзбекистон мактабларида интернет инфратузилмасини яхшилаш масаласи ҳам кўтарилган эди.
Унда мамлакатдаги мактабларнинг 69 фоизида Wi-Fi ҳудудлари мавжуд эмаслиги, 5 мингта компьютер синфи эскиргани, 2 мингта мактабда эса бундай хоналар умуман йўқлиги қайд этилган.
Шу сабабли, мактабларда бепул Wi-Fi нуқталарини жорий этиш, интернет тезлигини ошириш ва 2030 йилгача 16 мингта компьютер синфини янгилаш чораларини кўриш белгиланган.

