Ўзбекистон Самарқанддаги Олимпиада якунларига кўра 2027 йилги шахмат бўйича Жаҳон кубоги иштирокчилари рўйхатида пешқадамлик қилди

Ўзбекистон Самарқанддаги Олимпиада якунларига кўра 2027 йилги шахмат бўйича Жаҳон кубоги иштирокчилари рўйхатида пешқадамга айланди
Ўзбекистон терма жамоаси 2027 йилги ФИДЕ шахмат бўйича Жаҳон кубогига йўлланма олган миллий жамоалар орасида биринчи ўринни эгаллади. мамлакат аёллар жамоаси ҳам турнирдаги иштирокини кафолатлади.
Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) Самарқандда бўлиб ўтган Шахмат олимпиадаси якунларига кўра 2027 йилги Жаҳон кубоги ва аёллар ўртасидаги Жаҳон кубогига йўлланмалар тақсимотини эълон қилди.
Очиқ категорияда Ўзбекистон квалификация ўринларини қўлга киритган 83 та миллий федерация рўйхатида пешқадамлик қилди. Рўйхатда кейинги ўринларни Ҳиндистон, Германия, АҚШ ва Озарбайжон эгаллаган.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 45 та миллий федерация орасида 13-ўринни эгаллади. Пeшқадам ўринларни Хитой, Қозоғистон, Ҳиндистон ва АҚШ эгаллади.
ФИДЕ қоидаларига кўра, миллий федерациялар Олимпиадада терма жамоа шарафини ҳимоя қилган шахматчилардан қайси бири Жаҳон кубогида мамлакат шарафини ҳимоя қилишини аниқлаб олишлари керак. Спортчилар номзодини 2027 йил 1 июлдан 15 июлгача тасдиқлаш зарур.
Бундан ташқари, ўзбекистонлик икки шахматчи классик шахмат бўйича амалдаги рейтингга кўра дунёнинг энг кучли беш шахматчиси қаторидан жой олди: Жавоҳир Синдаров учинчи ўринга кўтарилди, Нодирбек Абдусатторов эса бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

