Маҳаллий

Ўзбекистон қурилиш компанияларининг умумий солиқ қарздорлиги 3,8 трлн сўмга етди

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги 1 517 та қурилиш ташкилотида 100 млн сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги қайд этилган бўлиб, уларнинг умумий суммаси 3,8 трлн сўмни ташкил этади. Солиқ қўмитаси инфографикасидан келиб чиқишича, ушбу сумманинг деярли ярми — қарийб 1,8 трлн сўми (47,4 фоизи) 10 та компания ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон қурилиш компанияларининг умумий солиқ қарздорлиги 3,8 трлн сўмга етди.

Худудлар кесимида энг катта қарз миқдори Тошкент шаҳрида тўпланган — 1 570,5 млрд сўм. Кейинги ўринлардан 377,7 млрд сўм билан Андижон вилояти ва 287,1 млрд сўм билан Сирдарё вилояти жой олган.

Топ-10 йирик қарздорнинг бештаси Тошкент шаҳрида, иккитаси Сирдарё вилоятида, биттадан компания Андижон ва Жиззах вилоятларида рўйхатдан ўтган. Яна бир компания муайян ҳудудга боғланмаган ҳолда йирик солиқ тўловчилар инспекциясида ҳисобда туради.

Рўйхатдаги энг йирик қарздор Тошкент шаҳридаги «OBOD UMUMQURILISH BIZNES SERVIS» МЧЖ бўлиб, унинг қарздорлиги 752,2 млрд сўмни ташкил этади. Ikкинчи ўринда — «KO`PRIQURILISH» АЖ (358,6 млрд сўм, йирик солиқ тўловчилар инспекцияси), учинчи ўринда эса Сирдарё вилоятидаги «KRISTAL GRAND MADAD QURILISH» МЧЖ (177,5 млрд сўм) бормоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.