Дунё

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия махсус хизматлари Афғонистондан келувчи наркотрафик каналини тугатди

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия махсус хизматлари Афғонистондан гиёҳванд моддалар трафиги каналини бартараф этди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Ўзбекистон ва Россия махсус хизматлари билан ҳамкорликда Афғонистондан гиёҳвандлик моддалари контрабандасининг халқаро каналини тугатди.

Tengrinews хабарига кўра, тақиқланган моддаларни етказиб бериш "Шимолий йўналиш" бўйлаб амалга оширилган. Биргаликда мувофиқлаштирилган операция давомида Россиянинг Тюмень шаҳрида ҳуқуқ-тиротибот органлари ходимлари халқаро гиёҳвандлик гуруҳининг икки аъзосини қўлга олди. Тинтув чоғида гумонланувчилардан 30 килограмм афғон ҳашиши мусодара қилинди, унинг қора бозордаги тахминий қиймати 300 минг долларга яқинни ташкил этади.

Ушбу факт бўйича Россия Федерациясининг ваколатли органлари томонидан судгача бўлган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Уч давлат махсус хизматлари гиёҳвандлик воситаларининг халқаро ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари мажмуини давом эттирмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.