Ўзбекистон Президенти Сербияга расмий ташриф буюради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7-8 сентябрь кунлари ушбу мамлакатга расмий ташриф билан боради. Белград шаҳрида бўлиб ўтиш дастурига мувофиқ, олий даражадаги музокаралар, шунингдек, икки мамлакат расмий ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтади. Бўлажак мулоқотлар кун тартибидан Ўзбекистон-Сербия муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган […]

Ўзбекистон Президенти Сербияга расмий ташриф буюради
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7-8 сентябрь кунлари ушбу мамлакатга расмий ташриф билан боради.
Белграддаги бўлиш дастурига мувофиқ, олий даражадаги музокаралар, шунингдек, икки мамлакат расмий ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилиши режалаштирилган.
Бўлажак мулоқотлар кун тартибидан Ўзбекистон-Сербия кўп қиррали шериклигини янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт, машинасозлик, енгил ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва ахборот технологиялари каби устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, уюшган меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳудудлараро ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Саммит якунлари бўйича ҳукуматлараро ва идоралараро битимларнинг салмоқли пакетини қабул қилиш режалаштирилган.

