Ўзбекистон Президенти Сербия Республикаси Ордени билан тақдирланди
Тадбирлар дастури доирасида Белградда Шавкат Мирзиёевни Сербиянинг олий давлат мукофоти – Катта занжирдаги Сербия Республикаси ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Сербия Республикаси ордени билан тақдирланди
Давлат раҳбари кўп қиррали Ўзбекистон-Сербия муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун ушбу орден билан тақдирланди. Мукофотни унга Сербия Президенти Александр Вучич топширди.
Ўзбекистон етакчиси юксак мукофот учун чуқур миннатдорлик билдириб, буни Сербия халқининг Ўзбекистонга бўлган юксак ҳурмат-эҳтироми, мустаҳкамланиб бораётган дўстлик ва икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга бўлган қатъий интилиши рамзи сифатида қабул қилишини таъкидлади.
Сербия Республикаси ордени таниқли хорижий арбобларга халқлар ўртасидаги тинчлик, ҳамкорлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга, шунингдек, республика билан дўстлик алоқаларини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун берилади.

