Ўзбекистон NASA билан ҳамкорликдаги космик лойиҳалар истиқболларини муҳокама қилди
Ўзбекистон халқаро космик ташаббусларда иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Мамлакат вакиллари ушбу масалани Анталияда бўлиб ўтган IAC-2026 Халқаро астронавтика конгрессида NASA раҳбарияти билан муҳокама қилдилар. Учрашувда рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, «Ўзбеккосмос» агентлиги директори Шуҳрат Қодиров ва NASA администратори ўринбосари Мэтт Андерсон иштирок этди. Томонлар космик технологияларни ривожлантириш, сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланиш ва қўшма илмий лойиҳаларни муҳокама қилдилар. Алоҳида […]

Ўзбекистон NASA билан ҳамкорликдаги космик лойиҳалар истиқболларини муҳокама қилди
Ўзбекистон халқаро космик ташаббусларда иштирок этиш имкониятларини ўрганмоқда. Мамлакат вакиллари ушбу масалани Анталияда бўлиб ўтган IAC-2026 Халқаро астронавтика конгрессида NASA раҳбарияти билан муҳокама қилдилар.
Учрашувда рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, «Ўзбеккосмос» агентлиги директори Шуҳрат Қодиров ва NASA администратори ўринбосари Мэтт Андерсон иштирок этди. Томонлар космик технологияларни ривожлантириш, сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланиш ва қўшма илмий лойиҳаларни муҳокама қилдилар.
Учрашув иштирокчилари NASAнинг IAC-2028 конгрессида иштирок этиш имкониятини алоҳида кўриб чиқдилар. Ушбу тадбир 2028 йилда Самарқандда бўлиб ўтади. Томонлар, шунингдек, узоқ муддатли ҳамкорлик ва янги қўшма лойиҳаларни ишга туширишга қизиқиш билдирдилар.

