Маҳаллий

Ўзбекистон Мудофаа вазири қозоғистонлик ҳарбий хизматчиларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан таъзия билдирди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, генерал-лейтенант Шуҳрат Халмуҳамедов Қозоғистон Республикасининг Тошкентдаги Элчихонасига ташриф буюриб, Қозоғистон Республикаси Ҳарбий-денгиз флоти ҳарбий хизматчиларининг ҳалок бўлгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди. Ташриф давомида Қозоғистон халқига, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирилди, шунингдек, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Ушбу ташриф дўстона муносабатлар ва яқин ҳамкорликнинг ёрқин ифодаси бўлди […]

Ўзбекистон мудофаа вазири қозоғистонлик ҳарбий хизматчиларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан таъзия билдирди

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири, генерал-лейтенант Шуҳрат Халмуҳамедов Қозоғистон Республикасининг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, Қозоғистон Республикаси Ҳарбий-денгиз кучлари ҳарбий хизматчиларининг ҳалок бўлгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор этди.

Ташриф давомида Қозоғистон халқига, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирилди, шунингдек, ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Ушбу ташриф Ўзбекистон ва Қозоғистон мудофаа идоралари ўртасидаги дўстона муносабатлар ва яқин ҳамкорликнинг, шунингдек, ҳамдардлик ва ўзаро бирдамликнинг яққол тасдиғи бўлди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.