Ўзбекистон миллий жамоаси ўртоқлик ўйинида Эронни мағлуб этди
Фарғонада Ўзбекистон ва Эрон миллий жамоалари ўртоқлик ўйинини ўтказди. Бош мураббий Фабио Каннаваро шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Элдор Шомуродов иккита гол урди.

Ўзбекистон миллий жамоаси ўртоқлик учрашувида Эронни таслим этди
24-сентабр куни Фарғона шаҳрида Ўзбекистон миллий жамоаси Эрон миллий жамоасига қарши ўртоқлик баҳсида майдонга тушди. Бу бош мураббий Фабио Каннаваро шогирдлари учун жаҳон чемпионатидан кейинги илк ўйин бўлди.
10-дақиқада Элдор Шомуродов рақиб ҳимоячисининг «совғаси»дан сўнг тўпни жарима майдони ичида эгаллаб олиб, дарвозага йўллади.
49-дақиқада Рамин Ризоён жарима зарбасини аниқ бажариб, ҳисобни тенглаштирди.
58-дақиқада Элдор Шомуродов пеналтидан гол уриб, миллий жамоани яна олдинга олиб чиқди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Ҳусайн Норчаев якуний нуқтани қўйди.
Ўзбекистон миллий жамоаси ФИФА кунларидан фойдаланиб яна 2 та ўртоқлик ўйинини ўтказади.
1-октабр - Ўзбекистон - Сурия (Тошкент, соат 19:00)
6-октабр - Жанубий Корея - Ўзбекистон (Жанубий Корея, Ёнъин шаҳри, «Миреу» стадиони)
ЎЗБЕКИСТОН - ЭРОН 3:1
Голлар: Элдор Шомуродов (10, 58 пен), Ҳусайн Норчаев (90+3) - Рамин Ризоён (49)
Ўзбекистон: Владимир Назаров, Абдуқодир Ҳусанов, Беҳруз Каримов (Ҳожиакбар Алижонов 82), Жаҳонгир Ўрозов, Акмал Мозговой, Одил Ҳамробеков (Шерзод Эсанов 82), Азиз Ғаниев (Диёр Ҳолматов 59), Шерзод Насруллаев (Маҳмуд Маҳамаджонов 82), Элдор Шомуродов (Ҳусайн Норчаев 89), Достон Ҳамдамов (Руслан Жиянов 59), Аббос Файзуллаев (Азиз Амонов 89).
Эрон: Алиризо Бейронванд, Солиҳ Ҳарданий (Рамин Ризоён, 46), Эҳсон Ҳажисафий (Муҳаммад Қурбоний 64), Саид Иззатуллоҳий, Маҳдий Торимий, Ориё Юсуфий, Саман Фаллаҳ, Али Неъматий, Умид Нурафкон, Деннис Даргаҳий (Сардор Озмун 46), Муҳаммадмаҳдий Муҳибий (Амирҳусайн Маҳмудий 64)
Огоҳлантиришлар: Саид Иззатуллоҳий (17), Аббос Файзуллаев (55), Алиризо Бейронванд (55)

