Ўзбекистон корхоналари СНГнинг сифат соҳасидаги мукофотига таклиф этилмоқда
Ўзбекистон корхоналари 2027 йил учун маҳсулот ва хизматлар сифати соҳасида эришилган ютуқлар бўйича ТМД мукофотини олиш учун 11-танловда иштирок этишлари мумкин. Ғолиблар ўз маҳсулотлари ва хизматларининг халқаро даражада рақобатбардошлигини тасдиқлашлари мумкин бўлади, хабар беради Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги. Танлов икки йилда бир марта ўтказилади. Унинг мақсадлари — маҳсулот сифатини ошириш ва […]

Ўзбекистон корхоналари Сифат соҳасидаги МДҲ мукофотида иштирок этишга таклиф этилмоқда
Ўзбекистон корхоналари 2027 йилги маҳсулот ва хизматлар сифати соҳасида эришилган ютуқлар учун МДҲ мукофотини олиш бўйича 11-танловда иштирок этиш учун талабнома топширишлари мумкин. Ғолиблар халқаро даражада ўз маҳсулотлари ва хизматларининг рақобатбардошлигини тасдиқлашлари мумкин, деб хабар беради Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги.
Танлов икки йилда бир марта ўтказилади. Унинг вазифалари — маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириш, илғор тажрибани оммалаштириш ҳамда МДҲ мамлакатларининг рақобатбардош ишлаб чиқарувчиларини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Иштирок этиш учун ўз фаолиятида юқори натижаларга эришган ҳамда маҳсулот ва хизматлар сифатига алоҳида эътибор қаратаётган корхоналар таклиф этилади.
Иштирокчиларга қўйиладиган асосий талаблар:
- Барқарор сифат: маҳсулот ёки хизматлар охирги икки йил давомида юқори стандартларга мос келиши керак.
- Экспорт: корхона маҳсулотлари камида битта МДҲ мамлакатига етказиб берилаётган бўлиши керак.
- Самарали бошқарув: сифатни бошқариш тизими, ишлаб чиқариш самарадорлиги, инновацияларни жорий этиш ва истеъмолчилар қониқишини ошириш бўйича ишлар баҳоланади.
Танлов иштирокчилари тўртта категория бўйича баҳоланади: ишлаб чиқариш-техник аҳамиятга эга маҳсулотлар; халк истеъмоли моллари; озиқ-овқат маҳсулотлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари; хизматлар.

