Иқтисодиёт

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Финляндия инвесторлари ва пенсия жамғармалари билан музокаралар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Финляндия инвесторлари ва пенсия жамғармалари билан музокаралар бўлиб ўтди

4 сентябрь куни иқтисодиёт ва молия вазири маслаҳатчиси Жасур Қаршибоев йирик халқаро институционал инвесторлар вакиллари билан учрашув ўтказди.

Музокараларда Финляндия Давлат пенсия жамғармаси, Ilmarinen, Elo ва Veritas қўшма пенсия ва суғурта компаниялари, шунингдек, SOKA-BAU ва Aktia Bank Oyj ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Суҳбат давомида хорижий томонга Ўзбекистон Президенти раҳнамолигида амалга оширилаётган иқтисодий ва таркибий ислоҳотлар, шунингдек, республиканинг бугунги макроиқтисодий ҳолати ва ривожланиш истиқболлари тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилди. Инвесторлар мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришлар ва ички молия бозорини ривожлантириш борасидаги ишларни юқори баҳоладилар.

Хорижий инвесторлар Ўзбекистон давлат ғазначилик облигациялари бозорига чиқишга қизиқиш билдирдилар. Учрашув доирасида томонлар ички молия бозори имкониятлари, мамлакатнинг суверен кредит рейтингини янада ошириш, инвестициявий даражага эришиш, давлат қарзини самарали бошқариш, миллий валютада молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш ва маҳаллий капитал бозорини ривожлантириш масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.