Дунё

Ўзбекистон Иорданиядаги террорчилик ҳужумини кескин қоралади

Ўзбекистон Иорданиянинг Карак провинциясида содир этилган террорчилик ҳужумини кескин қоралади ҳамда ҳалок бўлганларнинг оилаларига ва Иордания халқига ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон Иорданиядаги террористик ҳужумни кескин қоралади

Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Иордания Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар ва экспатриантлар ишлари вазири Айман Сафади билан телефон орқали мулоқот якунлари бўйича маълум қилди.

«Ўзбекистон Иорданиянинг Карак провинциясида содир этилган террористик ҳужумни кескин қоралашини яна бир бор таъкидладик. Қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, шунингдек, Иордания халқига чуқур ҳамдардлик билдирдик ҳамда жароҳат олганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тиладик»,

Томонлар Яқин Шарқдаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашдилар ва мавжуд муаммоларни сиёсий-дипломатик воситалар билан ҳал этиш, шунингдек, минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш муҳимлигини таъкидладилар.

Бундан ташқари, вазирлар икки томонлама ҳамкорлик масалаларини, жумладан, бўлажак тадбирларга тайёргарлик кўриш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва туризмни ривожлантиришни муҳокама қилдилар.

ОАВ хабарларига кўра, ҳужум 23 октябрь куни Хамуд қишлоғида содир бўлган. Maълумотларга кўра, уч нафар қуролланган шахс Муқаддас Георгий грек православ черкови яқинидаги дафн маросими қатнашчиларига қарата ўт очган. Иордания хавфсизлик кучлари уч нафар гумонланувчини қўлга олди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.