Ўзбекистон ФВВ Академияси Обуда университети билан ҳамкорликни муҳокама қилди
Томонлар академик мобиллик, ўқитувчилар малакасини ошириш ва фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассисларни тайёрлашда Венгрия тажрибасини жорий этиш имкониятларини кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон ФВВ Академияси Обуда университети билан ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ректор маслаҳатчиси Немет Антал бошчилигидаги Венгриянинг Обуда университети делегацияси билан музокаралар ўтказди.
Учрашувнинг асосий мавзуси таълим ва мутахассисларни тайёрлаш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўлди.
Томонлар профессор-ўқитувчилар таркибининг малакасини ошириш ва касбий қайта тайёрлаш, ўзаро англашув меморандумини имзолаш ҳамда академик мобилликни ривожлантириш имкониятларини кўриб чиқдилар.
Шунингдек, Академия тингловчиларини Венгрия университетининг муҳандислик факультетида ўқитиш масаласи муҳокама қилинди.
Фавқулодда вазиятларни бошқариш, офатлар хавфини камайтириш, ёнғин хавфсизлиги, қутқарув операцияларини ўтказиш ва фуқаро муҳофазаси соҳасида замонавий таълим дастурлари ва методикаларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, учрашув иштирокчилари хорижий профессорларни Ўзбекистон ФВВ Академиясидаги педагогик фаолиятга жалб этиш имкониятини муҳокама қилдилар.
Музокаралар якунида Обуда университети ректори маслаҳатчиси Немет Анталга Академиянинг эсдалик нишони топширилди.
Томонлар қабул ва мазмунли суҳбат учун бир-бирларига миннатдорлик билдириб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.
Ушбу ҳамкорлик халқаро тажриба алмашишга ҳамда аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳаси учун кадрлар тайёрлаш сифатини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

