Иқтисодиёт

Ўзбекистон ФАА Арманистоннинг омонатларни кафолатлаш борасидаги тажрибасини ўрганди

Ўзбекистон Омонатларни кафолатлаш агентлиги делегацияси Арманистонда инвестиция портфели ва хавф-хатарларни бошқариш амалиётини ўрганди.

Ўзбекистон ОАК Арманистоннинг омонатларни кафолатлаш борасидаги тажрибасини ўрганди

Ўзбекистон Омонатларни кафолатлаш агентлиги делегацияси 26–27 август кунлари Ереванга амалий ташриф буюриб, унда Арманистоннинг омонатларни кафолатлаш соҳасидаги амалий тажрибаси билан танишди.

Сафар 2025 йилда имзоланган Ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум асосида ташкил этилиб, томонлар ўртасида амалий тажриба алмашишга қаратилган эди.

Музокараларда Арманистон Омонатларни кафолатлаш жамғармаси вакиллари ва Арманистон Марказий банкининг молиявий барқарорлик, инқирозга қарши бошқарув, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва молиявий саводхонлик масалаларига масъул мутахассислари иштирок этди.

Учрашувлар давомида Ўзбекистон делегацияси Арманистон омонатларни кафолатлаш тизимининг меъёрий-ҳуқуқий базасини, шунингдек, инвестиция фаолиятини тартибга солувчи ички ҳужжатларни ўрганди.

Инвестиция портфелини шакллантириш тамойиллари, рухсат этилган молиявий воситалар рўйхати ҳамда кредит, бозор, операцион ва ликвидлик хавф-хатарларини баҳолаш ва бошқариш механизмларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар, шунингдек, инвестиция портфелини диверсификация қилиш, уни қайта баҳолаш, лимитлар тизимини қўллаш ва стресс-тестдан ўтказиш бўйича тажриба алмашдилар.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Омонатларни кафолатлаш агентлиги вакиллари 2026 йилда тижорат банкларидан бирининг лицензияси қайтариб олинганидан кейин омонатчиларга компенсация тўловларини ташкил этиш ва амалга оширишда орттирилган амалий тажриба ҳақида сўзлаб бердилар.

Амалий ташриф доирасида делегация Арманистон Марказий банкининг Ташриф буюрувчилар маркази ва музейи фаолияти билан ҳам танишди.

Учрашувлар якунида томонлар Ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум доирасида мунтазам мулоқотни давом эттириш ҳамда омонатларни кафолатлаш соҳасида амалий тажриба алмашишни кенгайтиришга келишиб олдилар.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.