Ўзбекистон дзюдочилари Будапештдаги турнирда иштирок этадилар
Ўзбекистоннинг олти нафар дзюдочиси 11–13 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Будапештдаги «Катта дубулға» турнирида иштирок этади.

Ўзбекистон дзюдочилари Будапештдаги турнирда иштирок этадилар
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг олти нафар вакили 11–13 сентябрь кунлари Будапештда бўлиб ўтадиган «Катта дубулға» туркумидаги турнирда иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Венгрия пойтахтидаги мусобақаларда дунёнинг 70 мамлакатидан 500 дан ортиқ спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси шарафини уч эркак ва уч аёл спортчи ҳимоя қилади.
Турнирнинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида 60 кг гача бўлган вазн тоифасида Достон Рўзиев қатнашади. 73 кг гача бўлган вазнда Ўзбекистон номидан Элбек Тожиев, 81 кг гача бўлган вазнда эса Муроджон Йўлдошев чиқиш қилади.
Аёллар ўртасида 48 кг гача бўлган вазн тоифасида Севинч Муродова рўйхатдан ўтган. 52 кг гача бўлган вазнда Муҳайё Аҳматова, 78 кг гача бўлган вазн тоифасида эса Маржона Қўчимова иштирок этади.
Ўзбекистонлик дзюдочилар навбатдаги «Катта дубулға» турнирида иштирок этиш учун Венгрияга жўнаб кетдилар.

